Йўналиш ўзгарди: Фьюри Усик билан жанг қилмоқчи
Спорт
−
12 Октябрь 2021
5500Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WВC чемпиони Тайсон Фюрининг промоутери Френк Уоррен ўз мижози учун WBО, WBА, IBF ва IBО чемпионлик камарлари соҳиби Александр Усикка қарши жангни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Энтони Жошуа чемпионлик жангига халақит беради. Чунки британиялик боксчи Александр Усик билан реванш шартномасидаги бандни расман фаоллаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган.
“Усикнинг Жошуа билан реванш жанги бор, бу сир эмас. Агар Энтони четга ўтса, биз осонликча Усик-Фьюри жангини уюштирамиз. Фикримча, бу жангни ташкил қилмоқчимиз, агар ҳаракатларимиз натижа бермаса ва Тайсон боксни давом эттирмоқчи бўлса, у чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши керак бўлади. Лекин Жошуа бунга рози бўладими? Ким билади, балки у ҳали чемпионликдан воз кечмагандир. Агар Фьюри фаолиятини давом эттиришни истамаса, олдида фақатгина мутлақ чемпионлик жанги қолади холос”, дейди промоутер Уоррен.
Эслатиб ўтамиз, Александр Усик жорий йилнинг 25 сентябрь куни британиялик Энтони Жошуага қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонан ва WBA, IBF, WBO ва IBO чемпионлик камарларини қўлга киритган. “Лўлилар қироли” эса 10 октябрь куни америкалик Деонтей Уайлдерни нокаутга учратиб, ўзига тегишли WBC ва The Ring титулини сақлаб қолди.
LiveБарчаси