Йўлдошев ва Ортиқхўжаев стационарга айланаётган “Ўзэкспомарказ”га борди
Жамият
−
19 Июль 2020
11624Бугун, 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев Юнусободдаги “Ўзэкспомарказ” майдонларида коронавирувсга чалинган беморларни жойлаштириш учун яратилган захира койка-ўринларни кўздан кечиришди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев пойтахтда COVID-19 билан касалланган беморларни қабул қила оладиган бир неча масканларни бориб ўрганишди.
Жумладан, бугун улар Учтепа туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ётоқхонасида беморларни даволаш учун ташкил этилган жойни ўрганиб, даволаш жараёнида қулайликлар яратилиши борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар беришди.
Шунингдек, туман масъуллари билан бирга Чилонзор туманида жойлашган “CARDIO STAR PLUS” МЧЖда 50 нафар беморлар учун захира койка-ўринлари, у ердаги шарт-шароитлар, даволаниш учун керакли дори воситалари ҳамда ускуналар билан жихозланганлигини ўрганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзэкспомарказ” павильони COVID-19 касаллигига гумон қилинаётган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва тақсимлаш марказига айлантириляпти. У ерда 500 нафар бемор учун койка ўрнатиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь