“Ўзэкспомарказ”даги вақтинча стационар коронавирус беморлари учун эмас. Унда кимларга?
Жамият
−
19 Июль 2020
19625Аввалроқ, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” павильонида койкалар жойлаштирилиб, вақтинчалик стационарга айлантирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ ҳолат бўйича қўшимча маълумот олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев билан боғланди.
Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, “Ўзэкспомарказ” павильони COVID-19 касаллигига гумон қилинаётган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва тақсимлаш марказига айлантириляпти.
“Ҳозир одамларда бироз иссиғи чиқса ҳам қўрқяпти. Шифохонага борса, қабул қилмаяпти. Баъзилар ваҳима қилиб, кейинроқ биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, ўзига келиб, уйига кетяпти. Шундай фуқароларни жойлаштириш учун марказ иш бошлаяпти”, деди Фурқат маҳмудхўжаев.
Бу ерга келганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Ҳақиқатда касаллик адоматлари бўлса, тез тиббий ёрдам автомобилларида шиохонага олиб борилади.
“Баъзи ҳолларда аломатсиз беморлар шифохонага ётқизилиб, аҳволи оғирлар уйда қолиб кетяпти. Бу фильтр бўлади. Фуқаронинг аҳволи яхши бўлса, сиз касал эмассиз деб психологик ёрдам кўрсатиб, уйига жавоб берилади ёки бошқа касалликлари бўса ўша бўйича йўналтирилади”, деди ҳокимлик Матбуот котиби.
Қайд этилишича, ҳозирда 500 та шундай ўринлар тайёрланяпти.
LiveБарчаси