Видео: “Ўзэкспомарказ” коронавирус беморлари учун стационарга айлантириляпти

Жамият

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, касалликка чалинган беморларни жойлаштириш учун койка-ўринлар тайёрланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва фотосуратларда павильонларга бир-биридан пардеворлар билан ажратилган ётоқлар жойлаштириб чиқилаётганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, 18 июль 23:30 ҳолатига Тошкент шаҳрида 9 804 кишида коронавирус қайд этилган. Уларнинг 4 784 нафари соғайган ва 46 нафари вафот этган. Соғайиш кўрсаткичи 49 фоизга тенг.

Аввалроқ, Тошкентдаги барча давлат тиббиёт муассасалари хатловдан ўтказилгани ва 2 358 та койка захираси шакллантирилгани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Ўзэкспомарказ

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг