Йўл қурилишига буюртма олиб бериш учун 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
4024Йўл қурилишига буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга “Тошкент-Бойсун” автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.
Маълум бўлишича, у муқаддам бир неча маротаба судланган. Бироқ ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқтисодий жиноятларга қарши кураш доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
LiveБарчаси