Йўқолган сувости кемаси бортидагилар аллақачон ҳалок бўлгани айтилмоқда

Олам

image

Атлантика океанининг “Титаник” кемаси чўккан қисмига экспедиция уюштириб, ғойиб бўлган “Титан” батискафи бортидаги одамлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда қутқарув операцияси аъзоларининг фикрига таяниб, CNNTV хабар берди.

АҚШ денгиз флоти фахрийси доктор Дейл Моленинг сўзларига кўра, “Титан” сувости кемаси экипажи бир миллисонияда вафот этганини таъкидлаб ўтди.

“Катта эҳтимол билан улар нима бўлганини тушунмаган ҳам, “Титан” чуқурдаги босим кучидан шардек ёрилиб кетган. Фақат вайронагарчилик принципи аксинча эди, у ичкаридан портлаган”, дейди Дейл Моле.

Сувости кемаси ғойиб бўлганидан кейин бир кун ичида “Титаник” ҳалокатга учраган ҳудудда сув ости портлаши қайд этилган. Шунингдек, қутқарувчилар океан тубидаги кема бурнидан тахминан 500 метр масофада бешта йирик қисмлар топилгани маълум қилинган.

Океан тубидаги оғир вазиятга қарамай, экипаж аъзоларининг жасадларини қидириш давом этмоқда. Қидирув ишларида АҚШ ва Канаданинг Қирғоқ қўриқлаш хизматлари, шунингдек, хусусий кемалар қатнашмоқда.

Мазкур хабар эълон қилинган вақтнинг ўзида деярли ҳамма “Титан” бортидагилар ҳалок бўлган, дея тахмин қила бошлаган.

“Сув ости кемаси ва унинг экипажини қидиришнинг фойдасиз эканлигини деярли дарҳол билганман”, дейди “Титаник”, “Кинг-Конг”, “Аватар” каби фильмларнинг режиссиёри Жеймс Кэмерон.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Атлантика океанининг “Титаник” кемаси чўккан қисмига экспедиция уюштирган “Титан” сувости кемаси ғойиб бўлгани эди. Шундан сўнг йўқолган батискафда кислород тугаган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди. Кейинроқ АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати қидирув ҳудудидан номаълум қолдиқлар топилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Титаник

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг