ЙПХ инспекторларини уриб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
24 Январь 2020
3849Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳайдовчи хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторларини уриб юбориб воқеа жойидан яширингани ҳақида хабар берган эдик.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди ва ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан 18 январь куни Ш.Диллаев туман ҳудудида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторларининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабига бўйсунмасдан бошқарувидаги транспорт воситаси билан ходимларни қасддан уриб юбориб воқеа жойидан яширинган ҳолат юзасидан 22 январь куни фуқаро Диллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган.
LiveБарчаси