Ҳайдовчи икки нафар ЙПХ инспекторини машинасида уриб юборди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида ТХАЙ - Дурмон йўли кўчалари чорраҳасида ЙПХБ инспектори “Спарк” ҳайдовчисига тўхташ тўғрисидаги ишорасини берган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолади.

Шундан сўнг, “Спарк” ҳайдовчиси Зиёлилар - Т.Малик кўчалари чоррахасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспекторини ҳам қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомобилнинг ўнг олди томони билан инспекторни уриб юборади. Сўнгра воқеа жойидан яширинади. Оқибатда инспектор олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилади.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаган. Маълумотларга кўра, у 1993 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Термиз туманида рўйхатда турувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган шахс бўлиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙПХБ

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар