Йиртқични уйғотдингиз – Конор Дастинни ютишига ишонмоқда
Спорт
−
07 Май 2021
8817Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порье билан ўтказилиши кутилаётган учинчи жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"10 июль куни мен буни муаммосиз ҳал қиламан! Улар тактик ўйинлар ўйнашни хоҳлайдими? Муаммо йўқ, кўришгунча. Сиз йиртқични уйғотдингиз. Дуо қилинг", деб ёзган Макгрегор ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг 10 июль кунига режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Конор ва Порье аввал ҳам икки маротаба тўқнаш келган. Биринчи жанг 2014 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ва унда ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
Иккинчи жанг эса жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтди ва унда аксинча, Макгрегор Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу нокаут Конорнинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.
LiveБарчаси