Йил охирига бориб асосий маҳсулотлар нархи қандай ўзгаради?

Жамият

image

Марказий банк иқтисодиётдаги мавжуд вазият ва пандемия билан боғлиқ ноаниқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил якуни бўйича инфляция прогнозини йиллик 11-12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди

Бунда, III чоракда энергия ресурслари нархининг ўтган йилдаги ошиши таъсирининг чиқиб кетиши билан унинг инфляция даражасига таъсири минималлашиши кутилмоқда.

Карантин чеклов чораларининг узоқ муддат сақланиб қолиши шароитида асосий озиқ-овқат маҳсулотларига ва дори воситаларига бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолса, аҳоли харажатларининг қайта тақсимланиши ва оптималлашиши натижасида бирламчи эҳтиёж тоифасига кирмайдиган маҳсулотларга бўлган талаб қисқариб боради.

Бундан ташқари, карантин чекловларининг янада узайтирилиши натижасида, меҳнат ресурслари ҳаракатланишидаги чекловлар, логистика тизимининг ёмонлашиши, товарларни ташиш муддати ва харажатларини ортиши асосий товарлар нархларига оширувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмаларида жорий йил апрель ойидаги юқори ўсишдан сўнг май-июнь ойларида сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Айни пайтда, инфляцион кутилмалар инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи траекториясидан сезиларли даражада юқори шаклланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк инфляция нарх

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг