Ейскдаги ҳалокат қурбонлари яна ортди
Олам
−
18 Октябрь 2022
6354Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳрида Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди.
Вилоят губернатори ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рублдан тўлашга қарор қилди. Жабрланганлар 200 дан 400 минг рублгача пул оладилар.
Россия Федерацияси Тергов қўмитасида самолёт ҳалокатининг асосий версияси носозлик деб баҳолади.
Ейскда Су-34 ҳалокатидан кейин ҳалок бўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни кечқурун Ейскда Су-34 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради, учувчилар самолётдан (катапульт – таҳр.) сакрашга муваффақ бўлган. Самолёт тўққиз қаватли бино устига қулаган ва бу кучли ёнғинни бошлаган.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин вазирлар ва минтақа раҳбарининг вазият юзасидан ҳисоботини тинглаб, Ейскда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишни топширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь