Ейскда бомбардимончи самолёт ҳалокати қурбонлари кескин ортди
Олам
−
18 Октябрь 2022
9130Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳрида ҳарбий самолётнинг тўққиз қаватли бинога қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари Соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси Алексей Кузнецовга таяниб хабар бермоқда.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ейскдаги вайроналар тозаланганидан сўнг ҳалокат жойидан ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган. 18 октябрь куни соат 06:00 ҳолатига кўра, авиаҳалокатда 13 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган. 19 нафари тан жароҳати олди, улардан тўрт нафари соғ-саломат Краснодар ўлкаси шифохонасига етказилди, қолганлари Ейск шифохонасида даволанишни давом эттирмоқда”, деди Кузнецов.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганларга барча зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
“Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг шахсий назорати остида”, дея қўшимча қилди у.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати қутқарувчилар вайроналарни таҳлил қилишни якунлаганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, қутқарув операцияси давомида 68 га яқин одамнинг ҳаётини сақлаб қолинган, 360 дан ортиқ одам ўз вақтида эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни кечқурун Ейскда Су-34 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради, учувчилар самолётдан (катапульт – таҳр.) сакрашга муваффақ бўлган. Самолёт тўққиз қаватли бино устига қулаган ва бу кучли ёнғинни бошлаган.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин вазирлар ва минтақа раҳбарининг вазият юзасидан ҳисоботини тинглаб, Ейскда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишни топширди.
“Президент Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкога автоҳалокат оқибатида жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатиш учун Ейск шаҳрига учиб кетишни топширди”, дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь