Краснодарда қирувчи самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

Олам

image

Россиянинг Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида Су-З4 қирувчиси турар-жой биноси устига қулаб тушди. Оқибатда ёнғин чиқди ва 2 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Су-34 Жанубий ҳарбий округдаги ҳарбий аэродромдан ўқув парвозини амалга ошириш учун кўтарилаётганда ҳалокатга учраган. 

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳодисага учиш вақтида двигателлардан бирининг ёниши сабаб бўлган. Су-34 самолёти қулаган жойда турар-жой биноси ҳовлисида тўкилган ёқилғи ёниб кетган.

Фавқулодда вазият оқибатида бино ёниб кетди. 

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ейскдаги турар-жой биносида авиаҳалокатдан кейин ёнғин майдони 2000 квадрат метрни ташкил этади. 

“Тезкор хизматларнинг дастлабки маълумотларига кўра, СУ-34 ҳарбий самолёти ҳалокатга учраган. Оқибатда тўққиз қаватли бинода ёнғин содир бўлган. Ёнғин бир вақтнинг ўзида бир неча қаватни қамраб олган. 17 та хонадон шикастланган”, дейди Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев. 

Воқеа жойида ўт ўчириш бригадалари ва тез ёрдам машиналари ишламоқда. Краснодар ва тиббий авиациядан куйиш бўлими мутахассислари юборилган. 

Маҳаллий ҳокимият ёнғин ичида қолган уй аҳолисини вақтинчалик жойлаштириш марказларига жўнатган. 

Россия Президенти Владимир Путин авиаҳалокатда жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари вазият юзасидан Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренковнинг ҳисоботларини эшитиб, Ейск шаҳрига учиб кетишни топширди. 

Маҳаллий ҳокимият ёнғин ичида қолган уй аҳолисини вақтинчалик жойлаштириш марказларига жўнатган. 

ФВВ маълумотларига кўра, 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг