Украина дрон сақланадиган омборга зарба берганини эълон қилди
Олам
−
10 Октябрь
7252Украина Қуролли кучлари ҳарбий-денгиз кучларининг зарба бериш гуруҳи Украина Хавфсизлик хизмати бўлинмалари билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг Краснодар ўлкаси Ейск тумани Октябрский посёлкаси яқинида жойлашган Shahed учувчисиз самолётларини сақлаш базасига ҳужум қилди. Бу ҳақда кеча, 9 октябрь куни Украина Қуролли кучлари бош штаби Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Мавжуд маълумотларга кўра, у ерда 400 га яқин ҳужумчи дрон сақланган. Объектив назорат натижаларига кўра нишонга аниқ зарба қайд этилди. Воқеа жойида иккиламчи портлаш кузатилган", деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби.
Журналист Александр Невзоров ўзининг Telegram-каналида Ейск вилоятидаги омборхонада содир бўлган ёнғин ва портлашлар акс этган бир қанча видеоларни эълон қилди.
Ўз навбатида, Краснодар ўлкаси тезкор штабининг маълум қилишича, Октябрскийда "сақлаш хоналари" ёниб кетган ва ёнғин 1600 квадрат метр майдонни қамраб олган. Омборларда аниқ нима сақланганлиги ва ёнғинга нима сабаб бўлгани айтилмаган.
Айни вақтда, бугун, 10 октябрь эрта тонгда бир қатор Telegram-каналларида Украина Қуролли кучлари Адигеядаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқатди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь