Европада коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашяпти. ЖССТ бунинг сабабини ошкор қилди
Олам
−
21 Сентябрь 2020
9964Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.
Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.
“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”, дейилган хабарда.
Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь