Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бири қўлга олинди

Олам

image

Испания миллий полицияси Мадридда гиёҳванд моддалар савдосида айбланган Европадаги энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бирини қўлга олди. Бу ҳақда қироллик Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Миллий полиция ходимлари Мадридда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бирини қўлга олди, қочқин бошқа оила аъзолари ва яқин шериклари билан биргаликда албан-косова жиноий ташкилотини бошқарган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, келиб чиқиши албан бўлган бельгиялик эркак гиёҳванд моддалар савдоси, жиноий ташкилотда иштирок этиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда 13 та айблов бўйича 29 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

У жиноятларни 2014 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда содир этган. Хусусан, Бельгияда наша етиштириш ва сотиш билан шуғулланадиган жиноий ташкилотга раҳбарлик қилган. У ноқонуний фаолият ортидан 4 миллион евродан кўпроқ пул топганлиги тахмин қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания жиноятчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made