Испания терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси 43 та ўйинга етди
Спорт
−
10:29 331 1 дақиқа
Кеча, 12 ноябрь куни UEFA Миллатлар лигаси 5-турида Испания терма жамоаси сафарда Чехияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Испания миллий терма жамоаси асосий вақтдаги мағлубиятсиз сериясини 43 та учрашувга етказди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида бош ҳакам Дабанович Испания фойдасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Алекс Баэна аниқ амалга оширди. 72-дақиқада Чехия ҳимоячиси Ладислав Крейчи майдондан четлатилди. Учрашувга қўшиб берилган 90+6-дақиқада ҳимоячи Марк Пубиль Испаниянинг иккинчи голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа, Испания бешта учрашувда 15 очко жамғарган ҳолда А лиганинг 3-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Чехия эса очкосиз ҳолда гуруҳнинг сўнгги ўрнида бормоқда. Гуруҳдаги қолган икки жамоа Англия ва Хорватия ҳисобланади.
“Қизил фурия” сўнгги бор 2024 йил март ойида Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) асосий вақтда мағлубиятга учраган эди. Шундан буён Луис де ла Фуэнте шогирдлари бирорта ҳам учрашувда асосий вақтда мағлуб бўлмади. Бу даврда испанияликлар Евро-2024 ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишди.
Қайд этиш жоизки, мазкур статистика пенальтилар сериясидаги мағлубиятларни ҳисобга олмайди. Яъни фақат асосий вақт натижалари инобатга олинган.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь