Европа лигаси плей-офф босқичига чиққан барча жамоалар маълум бўлди
Спорт
−
10:21 519 1 дақиқа
Кеча, 29 январь куни Европа лигаси 8-тур учрашувлари якунланди. Гуруҳ босқичи якунларига кўра плей-офф босқичига йўл олган барча жамоалар маълум бўлди.
Умумий гуруҳ якуний ҳолатига кўра, “Лион”, “Астон Вилла”, “Мидтьюлланн”, “Бетис”, “Порту”, “Брага”, “Фрайбург” ва “Рома” жамоалари тўғридан тўғри Европа лигасининг 1/8 финал босқичига йўлланма олди.
9–24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса 1/8 финалга чиқиш учун плей-офф босқичида баҳс олиб боради.

Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 30 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунлангандан кейин “Арсенал”, “Бавария”, “Ливерпуль”, “Тоттенхем”, “Барселона”, “Челси”, “Спортинг”, “Манчестер Сити” жамоалари 1/8 финалга тўғридан тўғри йўлланма олган эди