Европа “катталари” Беларусдаги намойишлар бўйича тўпланяпти
Олам
−
18 Август 2020
8365Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари эртага, 19 август куни видеоконференцалоқа шаклида Беларусдаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Шарль Мишель маълум қилди.
Европа кенгаши раҳбари беларусь халқи ўз етакчисини эркин танлаш ва ўз келажагини белгилаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. Мишель намойишчиларг куч ишлатишга йўл қўйиб бўлмаслигини қўшимча қилди.
Европа кенгаши раисининг матбуот котиби Баренд Лейтс саммит видеоконференция шаклида бўлишини тасдиқлади.
Беларусдаги норозиликлар
Жорий йилнинг 9 август куни Беларусда президентлик сайлови ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси сайловда амалдаги Президент Александр Лукашенко 80 фоиз атрофида овоз олиб ғалаба қозонганини эълон қилди. бунинг ортидан эса пойтахт Минск ва бошқа шаҳарларда норозилик намоишлари бошланди.
Лукашенконинг энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз олди.
Маълумот учун, Александр Лукашенко 1994 йилдан буён мамлакатни бошқариб келяпти. У олтинчи президентлик муддатига сайланди.
Беларусда эса етти кундирки намойишлар тинмаяпти.
LiveБарчаси