Европа Иттифоқи Путиннинг ядровий таҳдидларини қоралади
Олам
−
26 Сентябрь
4985Европа Иттифоқи Россия Президенти Владимир Путиннинг ядровий доктринани ўзгартириш ҳақидаги баёнотини “ўта масъулиятсиз ва қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларининг давоми” деб атади. Бу ҳақда бугун, 26 сентябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда ЕИ ташқи сиёсати вакили Питер Стано маълум қилди.
“Бу Путиннинг ядровий арсенал билан биринчи марта қимор ўйнаши эмас”, дейди Брюссель вакили.
Стано Европа Иттифоқи бу таҳдидни қатъиян рад этишини ва унинг позицияси ўзгармаслигини таъкидлади.
“Биз халқаро ҳамжамиятдаги бошқа ҳамкорларга ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлат вакили томонидан кўрилаётган бепарволик ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатларни кўрсатиб, ушбу позицияни етказишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Путин ядро қуролидан фойдаланиш тамойилларини ўзгартиришни ва ядровий тўсиқ соҳасидаги давлат сиёсати асосларини янгилашни таклиф қилганди.
LiveБарчаси