Европа чемпионатидан Германия қанча фойда кўриши аниқ бўлди

Спорт

image

2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати Германия ғазнасига 1 миллиард доллар даромад келтириши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Манбага кўра,  даромаднинг асосий қисми мамлакатга келадиган сайёҳлар оқими билан боғлиқ.

Европа чемпионатининг очилиш ўйинида “А” гуруҳи иштирокчилари – Германия ва Шотландия терма жамоалари тўқнаш келади. Евро-2024нинг очилиш ўйини 14 июнь куни Мюнхендаги “Альянц Арена”да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади.

Евро-2024нинг финал босқичига Германиянинг 10 та шаҳридаги 10 та стадион мезбонлик қилади. Қитъа чемпионати роппа-роса бир ой – 14 июлга қадар давом этади.

Маълумот учун, Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби Италия терма жамоаси ҳисобланади. Италияликлар 2020 йилда Англия пойтахти Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евро-2024 ўйинларига мухлисларнинг Фаластин ва Исроил байроқларини олиб кириши тақиқлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made