Евро-2024 совриндорлари қанча пул олиши маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 14 июнидан 14 июлигача Германия мезбонлигида бўлиб ўтадиган Евро-2024 турнири совриндорлари учун бериладиган пул мукофотлари миқдори маълум бўлди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Евро-2024 турнирида иштирок этувчи ҳар бир жамоа 9,25 миллион евро пул олади. Шунингдек, гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун бир миллион, ҳар бир дуранг учун 500 минг евро бонус берилади. Агар жамоа нимчорак финалга чиқса 1,5 миллион евро, чорак финалда 2,5 миллион евро ва ярим финалда эса 4 миллион евро пул олади. Турнир ташкилотчилари кумуш медаль соҳибларига 5 миллион евро мукофот пули ажратди, мусобақа кубогини олиш насиб этадиган жамоа эса 8 миллион евро соҳиби бўлади. Шундай қилиб, Евро-2024 чемпиони уйига умумий 25-28 миллион евролик бўлиб қайтади.

Эслатиб ўтамиз, “Opta” суперкомпютери мусобақада Англия терма жамоасини фаворит деб ҳисоблаганди.

Хабибуллоҳ Райимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made