“Ёшлар авариядан ўляпти”. Мирзиёев Транспорт вазирини танқид қилди (видео)
Жамият
−
21 Октябрь 2023
16360Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини айтиб, масъулларни танқид қилди. Бу ҳақда у кеча, 20 октябрь куни видеоселектор йиғилишида cўз очди.
Давлат раҳбари йиғилишда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ҳолатлари ортиб бораётгани, масъулларнинг эса бунга лоқайдлиги ва масъулиятсизлигини айтиб ўтди.
"Ёшлар ўляпти, 4000-4200 одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" дея савол қўйган Президент Транспорт вазирига.
Шунингдек, масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларнинг ҳам эътиборсизлигидан афсусдалигини билдирди.
"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди – дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани – халқни овози дегани", деган Шавкат Мирзиёев.
Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олган ва Ўзбекистонда ҳам шунга интилиш кераклигини тавсия қилган.
Селекторда Транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилган. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь