Ерга йилнинг энг катта астероиди яқинлашмоқда

Бу қизиқ

image

Эртага, 18 сентябрь куни Ерга шу йилнинг энг катта астероидларидан бири яқинлашади. Бу ҳақда Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Лабораториянинг маълумотига кўра, “2025 FA22” астероиди эртага, 18 сентябрь куни Ердан Ой орбитасининг диаметридан бироз каттароқ масофада ўтиб, сайёрага Тошкент вақти билан соат 12:00 атрофида энг яқин келади. Объектнинг ўртача катталиги 166 метр, узунлиги эса 290 метр. Унинг массаси тахминан “Челябинск” метеоритидан 1000 марта катта.

Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти олимларининг фикрича, бу 2025 йилда сайёрадан миллион километрдан камроқ масофа яқинроқ ўтадиган энг катта космик объектдир. Ер учун хавфли жисмлар рўйхатига киритилган аксарият объектларда бўлгани каби бу жисмнинг сайёра билан тўқнашуви эҳтимоли паст. Шунингдек, астеорид ҳаракатини телескопда кузатиш деярли имконсиз.

“Тўқнашув эҳтимоли моҳиятан нолга тенг, чунки қандай ҳолатлар комбинацияси астероид орбитасини қисқа вақт ичида тубдан ўзгартириши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин”, дейди академия астрофизикларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 PM номли, диаметри 50 метр бўлган астероид Ер ёнидан учиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

астероид Ер энг катта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг