Ёрдам сўраб келган аёлга шилқимлик қилган табиб қамалди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда дардига шифо излаб келган аёлга шилқимлик қилган табиб 5 суткага қамалди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган фуқаро ўзининг уйида жабрланувчи аёлга нисбатан турли уятли сўзларни айтиб, шаҳвоний шилқимлик қилишга уринган.

Жабрланувчи аёл ушбу ҳолат юзасидан тегишли органларга мурожаат қилган. Жорий йилнинг 5 декабрь куни ушбу ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон тумани судида кўриб чиқилган ва табибга суд жазо тайинлаган.

Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- моддасида (шаҳвоний шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “қўқонлик табиб”нинг “тан соқчилари” жавобгарликка тортилганди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209- моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан баённома расмийлаштирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё табиб шаҳвоний шилқимлик қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг