“Қўқонлик табиб”нинг “тан соқчилари” жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Қўқонлик табиб” номи билан танилган шахс одамларни “куф-суф” қилиб даволаётгани, ҳатто унинг шахсий қўриқчилари борлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. 

Маълум қилинишича, “Қўқонлик табиб” номи билан танилган Иқболжон Солиевнинг фаолияти юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари тайинланган.

Қайд этиш керакки, тармоқларда тарқалган видеоларда уни махсус ҳарбий кийимдаги 4 нафар “тан соқчи”лари қўриқлаётганини кўриш мумкин.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан баённома расмийлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқонлик табиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар