Екатеринбургда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Жамият
−
10:42 428 1 дақиқа
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга қайтишида ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида туғилган А. Д. жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган. Ўзбекистонлик фуқаронинг маълум қилишича, у жорий йилнинг январида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Свердловск вилоятига келган.
Бироқ июль ойида вақтинча яшаш жойида йиқилиб тушиши оқибатида умуртқа поғонасидан оғир жароҳат олган. Маблағи йўқлиги сабабли зарур даволаниш курсини ололмаган ва меҳнат фаолиятини давом эттира олмаган.
Шунингдек, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Консуллик ходимлари вазиятни ўрганиб, тегишли идоралар билан зарур чораларни кўрган. Натижада унга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилган.
Шундан сўнг белгиланган тартибда Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Екатеринбург – Тошкент” йўналишидаги авиарейсга билет харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция ва Полшада миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейси орқали Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси