Миграция қоидаларини бузган 27 нафар ўзбекистонлик Европадан ватанга қайтарилди
Local
−
12:16 236 1 minute
Швеция ва Полшада миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда бугун, 9 сентябрь куни “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фуқароларни мамлакатга қайтариш Ўзбекистон, Швеция ва Полшанинг ваколатли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.
Тошкентга келган йўловчиларни Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олган.
Манбага кўра, мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ҳамда мезбон давлатлар қонунчилигига риоя қилган ҳолда, ўз фуқароларининг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.
Шунингдек, хорижга чиқаётган фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ миграция қонунчилиги талабларини бузган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All