ЕИнинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Жамият

image

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Тойво Клаар ишонч ёрлиқлари нусхасини Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Саидовнинг ёзишича, мамлакат ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясига кўра, элчи Тойво Клаар жорий йилнинг 9 сентябрь куни ўз вазифасини бажаришга киришган.

Маълумот учун, Тойво Клаар Гарвард университети ва Жон Кеннеди номидаги Давлат бошқаруви мактабида давлат бошқаруви магистри даражасини олган. Клаар 2017 йилдан бери Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили лавозимида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Шарлотт Адриан дипломатик миссиясини якунлагани хабар қилинганди. У 2021 йилнинг март ойидан буён ушбу лавозимда эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Европа Иттифоқи Бахтиёр Саидов Тойво Клаар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг