ЕИ Украинага берган ваъдасини бажарди – Боррель

Олам

image

Европа Иттифоқи 2024 йил баҳоригача Украинага бир миллион артиллерия снаряди етказиб берди. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.

У, шунингдек, Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларнинг Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини ва Киевга берилаётган ёрдамнинг ошишини таъкидлади. Боррель ҳозирги даражадаги ёрдам Украина фойдасига жанг майдонидаги вазиятни ўзгартиришга етарли эмаслигини ҳам тан олди.

“Биз Украинага 1 миллион снаряд юбориш бўйича ўз ваъдамизни бажардик ва қиш охиригача 75 минг украиналик аскарни тайёргарликдан ўтказамиз”, деди Европа дипломатияси раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи уруш бошланганидан буён Украинага 45 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг март ойида Европа давлатлари Эстония ташаббуси билан Украинага бир миллион артиллерия снарядлари етказиб беришга келишиб олганди. Бироқ иттифоқ аъзолари ишлаб чиқариш имкониятларини тўғри баҳолай олмагани ва логистика масалалари туфайли бу мақсадга эришиш имкони бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа парламенти Украинага ёрдамни давом эттириш учун 19 ноябрь куни навбатдан ташқари фавқулодда йиғилиш ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина ЕИ Боррель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг