Европарламент Украина бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади
Олам
−
14 Ноябрь
2985Европа парламенти Украинага ёрдамни давом эттириш учун 19 ноябрь куни навбатдан ташқари фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Брюсселдаги ялпи мажлисда Европарламент спикери Роберта Метсола маълум қилди.
Спикер Украина Президенти ҳам ушбу йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлашини таъкидлаган.
“19 ноябрь соат 11:00 да навбатдан ташқари фавқулодда йиғилиш ўтказамиз. Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам бизга қўшилади”, деган у.
Шунингдек, Европа иттифоқи вакиллари республикачи Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, у Киевни қўллаб-қувватлашни тўхтатишидан чўчимоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Олий Радага “ғалаба режаси”ни тақдим этганди. Мазкур режа беш банддан иборат. Шунингдек, у учта махфий қоидани ўз ичига олади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси