ЕИ Twitter Европа қоидаларига риоя қилишдан бош тортса, уни тақиқлаши мумкин
Олам
−
29 Май 2023
3012Европа Иттифоқи раҳбарияти дезинформацияга қарши кураш бўйича Европа талабларига риоя қилмаса, 25 августдан бошлаб Twitter ижтимоий тармоғини тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда Франциянинг рақамли ўтиш ва телекоммуникациялар бўйича делегати Жан-Ноэль Барро маълум қилди.
"Агар бизнинг қоидаларимизга риоя қилмаса, Twitter Европа Иттифоқида тақиқланади. Ёз охирида ижтимоий тармоқлар ва савдо майдончалари қоидалари кучга киради, бу эса мажбурий модерацияни, уларга маълум бўлган ноқонуний материалларни олиб ташлашни назарда тутади”, дейди Барро.
Унинг таъкидлашича, вояга етмаганлар учун мақсадли реклама тақиқланади.
“Хабар қилинган маълумотларнинг ишончлилиги тўғрисида далилларни тақдим этиш керак бўлади, улар бўлмаса, ўта оғир жарималар қўлланилади. Агар воқеа такрорланса, тармоқнинг Европа Иттифоқидаги фаолият тақиқланади. Европа Иттифоқининг онлайн дезинформацияга қарши кураш кодекси билан бир қаторда, 25 августдан бошлаб асосий платформаларни дезинформацияга қарши курашишга мажбур қиладиган қоидалар кучга киради”, дейди делегат.
Барро Twitter ижтимоий муҳокамада муҳим роль ўйнашини тан олган, бироқ ижтимоий тармоқда тарқалган дезинформациялар баҳснинг ўзига ва Европа демократиясига таҳдид солади деган фикрни билдирган.
Унинг қайд этишича, Европа Иттифоқи ижтимоий тармоқлар ва бошқа рақамли платформаларни барча эълон қилинган хабарлар учун жавобгар бўлишга мажбурламоқчи эмас, чунки бу маъносиз ва сўз эркинлигини бузади.
“Аммо биз улардан маълум чоралар кўришни талаб қиламиз. Яъни, улар нотўғри маълумот тарқатмаслик учун имкон қадар тезроқ ноқонуний материалларни олиб ташлашлари керак", дея тушунтирган Барро.
LiveБарчаси