ЕИ Россия активларидан тушган даромадни Украинага беришдан бош тортди
Олам
−
27 Март
9373Европа Иттифоқи 2022-2023 йилларда музлатилган Россия активларини инвестиция қилишдан олинган 5 миллиард евро даромадни Украинага ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
“Пул Брюсселдаги Euroclear қимматли қоғозлар депозитарийсида Москва даъволаридан суғурта сифатида қолади”, деб ёзади нашр.
Европа Иттифоқи таклифида айтилишича, маблағлар “марказий қимматли қоғозлар депозитарийларининг Украинадаги уруш туфайли кўрган харажатлари, рисклари ва йўқотишларини қоплашга” сарфланади. Украина ҳукумати эса бу қарорга қарши.
Европа Иттифоқи режаларига кўра, Россия Марказий банкининг музлатилган маблағлари инвестицияларидан 2024 йил 15 февралдан кейин олинган солиқларни олиб ташлаган ҳолда даромадлар Украинага ёрдам бериш учун ўтказилади.
Март ойида Еврокомиссия тушумнинг 90 фоизини Европа тинчлик жамғармаси орқали Украина учун қурол-яроғ сотиб-олиш учун ишлатишни таклиф қилган эди. Яна 10 фоизи Украинани қўллаб-қувватлаш дастурлари учун Европа Иттифоқи бюджетига йўналтирилади. Бироқ ушбу схема ҳали ҳам блокдаги барча мамлакатлар вакилларини ўз ичига олган ЕИ Кенгашининг бир овоздан қарори билан тасдиқланиши керак.
LiveБарчаси