ЕИ Олий суди Google’ни 4,1 млрд евро жаримага тортди
Технология
−
02 июл 512 2 дақиқа
Европа Иттифоқи Олий суди Google компаниясининг шикоятини рад этиб, унга Android операцион тизимида бозордаги устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун солинган 4,125 миллиард евролик жаримани ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Қайд этилишича, бу Европа Иттифоқи тарихида рақобат қоидаларини бузганлик учун белгиланган энг йирик жарималардан бири ҳисобланади.
Европа комиссияси 2018 йилда Google’ни смартфон ишлаб чиқарувчиларни Google Search қидирув тизими ва Chrome браузерини олдиндан ўрнатишга мажбурлаб, рақобатни чеклаганликда айблаб, компанияга 4,34 миллиард евро жарима солган эди. Кейинчалик ЕИнинг Умумий суди жарима миқдорини 4,125 миллиард еврога туширган, аммо айбловларни ўз кучида қолдирган.
Қайд этилишича, Google ушбу қарор устидан Европа Иттифоқи cудига шикоят қилган бўлса-да, суд уни рад этган. Судьялар компания Android платформасидаги устун мавқеидан фойдаланиб, қидирув хизматлари бозорида рақобатга путур етказганини тасдиқлаган.
Google эса қарордан норози эканини билдириб, жарима инновацияларни жазолашини ва Android фойдаланувчилари истаган дастурларни эркин юклаб олиши мумкинлигини таъкидлаган. Компания, шунингдек, Европа Иттифоқини Apple компаниясининг ўз хизматларини iPhone қурилмаларида фаол тарғиб қилиш амалиётига етарлича эътибор қаратмаётганликда танқид қилган.
Манбага кўра, Google сўнгги йилларда Европа Иттифоқи билан бир нечта монополияга қарши ишлар бўйича баҳслашиб келмоқда. Компания 2017-2019 йилларда рақобат қонунчилигини бузгани учун жами 8 миллиард евродан ортиқ жаримага тортилган. Бундан ташқари, 2025 йил сентябрида реклама хизматларида ўз маҳсулотларига ноқонуний устунлик бергани учун яна 2,95 миллиард евро жарима солинган.
Билдирилишича, Европа Иттифоқи ҳозирда Google, Apple ва бошқа йирик технологик компаниялар фаолиятини Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонун (Digital Markets Act) доирасида ҳам текширишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиялик хонанда Дуа Липа Samsung’ни унинг суратидан телевизорларини реклама қилишда фойдаланганликда, бироқ бунинг учун ҳақ тўламагани ва рухсат ҳам сўрамаганликда айблаб, судга берган эди.

Live
Барчаси