ЕИ музлатилган Россия активларидан Украина учун фойдаланишни қайта тикламоқчи – FT

Олам

image

Швеция, Нидерландия, Испания ва Польша каби Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ёрдам бериш учун музлатилган Россия суверен активларидан фойдаланиш бўйича режани қайта тиклашга чақирмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди

Қайд этилишича, бир гуруҳ давлатлар Европа комиссиясига мурожаат қилиб, Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан Украина эҳтиёжлари учун фойдаланиш режаси бўйича ишларни қайта бошлашни сўрайди.

Нашр маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида музлатилган Россия суверен активлари 200 миллиард евродан ортиқни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми Бельгиядаги Euroclear депозитарийсида сақланади. 

Аввалроқ ушбу маблағлардан Украинага молиявий ёрдам бериш учун фойдаланиш режаси Бельгиянинг ҳуқуқий ва молиявий хатарлар бўйича хавотирлари сабабли тўхтаб қолган эди. Ҳозир эса айрим Европа давлатлари Европа комиссиясидан мазкур активлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ва техник механизмларини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа комиссияси Россияга қарши энг йирик 21-санкциялар пакети доирасида 170 дан ортиқ янги чеклов жорий этишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг