ЕИ Мадурони Венесуэла Президенти сифатида тан олмади
Олам
−
05 Август
3322Жорий йилнинг 29 июль куни Венесуэлада бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги Президент Николас Мадуро ғолиб деб эълон қилинди, бироқ сайлов идоралари бу даъвони тасдиқлаш учун батафсил натижаларни ошкор эта олмади. Шу сабабдан Европа Иттифоқи Мадуронинг Венесуэла Президенти этиб қайта сайланишини тан олмаслигини билдирди. Бу ҳақда кеча, 4 август куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жозеп Боррель баёнот берди.
Қайд этилишича, халқаро кузатувчилар Венесуэлада овоз беришни ташкил этишнинг халқаро стандартларга мос келмаслиги кўрсатилган ва Венесуэла сайлов комиссияси ҳали ҳам сайлов участкаларидан Николас Мадуронинг сайловдаги ғалабасини тасдиқловчи протоколларни эълон қилмаган. Шу билан бирга, комиссия аллақачон мамлакат раҳбарини қайта сайланган раҳбар деб эълон қилган.
“Мухолифат томонидан эълон қилинган ва бир нечта мустақил ташкилотлар томонидан кўриб чиқилган сайловга овоз бериш протоколларининг нусхалари Эдмундо Гонсалес президентлик сайловларида катта овоз билан ғолиб бўлганини кўрсатади”, дейилади Боррель баёнотида.
Европа Иттифоқи халқаро миқёсда тан олинган орган томонидан сайлов протоколларини мустақил равишда қайта кўриб чиқишга чақирди ва ҳеч бўлмаганда сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини исботлашни талаб қилмоқда.
“Брюссель Мадуронинг қонунийлигини тан олмайди, унинг иккинчи муддати – мамлакатда аввалги сайловлар шунга ўхшаш сценарий бўйича бўлиб ўтди, шундан сўнг Мадуро режими мухолифатни таъқиб қила бошлади ва мамлакатда узоқ давом этган сиёсий инқироз бошланди”, дейди Боррель.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Гонсалесни сайловда ғолиб деб тан олганини расман эълон қилганди. Шунингдек, Блинкен Венесуэладаги сиёсий кучлар президентлик ваколатларини мухолифат етакчиларидан бири Эдмундо Гонсалесга топшириш масаласини муҳокама қилишни бошлаш вақти келганини билдирган. Бунга жавобан Венесуэла Президенти Николас Мадуро АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирганди.
LiveБарчаси