АҚШ, Венесуэланинг ички ишларига бурнингни тиқма – Мадуро
Олам
−
02 Август
6143Венесуэла Президенти Николас Мадуро АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди. Пойтахт Каракасдаги Мирафлорес президентлик саройи балконидан тарафдорларига мурожаат қилган Мадуро АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига шундай жавоб қайтарди.
Мадуро Венесуэла суверен давлат эканини ва халқнинг иродаси сайловларда намоён бўлишини таъкидлади.
“АҚШ Венесуэлада яна бир президент борлигини айтмоқда. АҚШ, Венесуэланинг ички ишларига бурнингни тиқма", деган Президент Мадуро.
Шунингдек, Мадуро АҚШни Гаити ва Эквадордаги сценарийни Венесуэлада такрорлашга уринаётганликда айблади.
“Деярли 85 фоизи Колумбия, Перу, Чили ва Техасдан келган муҳожирлар. Биз кўплаб давлат тўнтаришларини кўрдик, лекин бундай хусусиятга эга жиноятчиларнинг бундай катта тузоқ қўйганини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Булар янги авлод тўдалари. Улар Венесуэлани тўдалар тўдаси бўлган Гаити ва Эквадорга айлантирмоқчи”, деб таъкидлади Венесуэла раҳбари.
Давлат раҳбари Миллий сайлов кенгаши томонидан эълон қилинган сайлов натижаларига эътироз билдирмоқчи бўлган барча номзодларни ўз протоколларини Миллий сайлов кенгаши ва Венесуэла Олий судига тақдим этишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Миллий сайлов кенгаши ва Венесуэла Олий суди томонидан протоколларни ўрганиб чиқилгандан кейин қабул қилинган қарорлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мадуро бу муассасаларга ўз протоколларини ҳам тақдим этишини айтди.
Маълумот учун, Венесуэлада жорий йилнинг 28 июль куни бўлиб ўтган сайловда амалдаги Президент Николас Мадуро ғолиб деб эълон қилинди, бироқ сайлов идоралари бу даъвони тасдиқлаш учун батафсил натижаларни ошкор эта олмади. Натижа кўпчилик томонидан сўроқ остида қолди, АҚШ ва Европа Иттифоқи Венесуэла ҳукуматидан овоз бериш ҳақидаги батафсил маълумотларни ошкор қилишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Венесуэладаги сиёсий кучлар президентлик ваколатларини мухолифат етакчиларидан бири Эдмундо Гонсалесга топшириш масаласини муҳокама қилишни бошлаш вақти келганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь