ЕИ аёллар ҳуқуқларини бузганларга қарши санкциялар пакетини жорий қилмоқчи
Олам
−
07 Март 2023
4087Европа Иттифоқи (ЕИ) расмийлари биринчи марта жинсий зўравонлик ва аёллар ҳуқуқларини поймол қилишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан санкциялар пакетини келишиб олди. Бу ҳақда Испаниянинг EFE агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, чекловлар рўйхати Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тасдиқланган. Журналистларнинг маълум қилишича, ушбу қарор ташаббускорларидан бири Нидерландия Ташқи ишлар вазири Вопке Хукстра бўлган.
“Украина ва Жанубий Судандаги каби можароларда жинсий зўравонлик мунтазам равишда содир бўлади, айниқса аёллар ва қизларга нисбатан”, дея вазирнинг сўзидан иқтибос келтирилган хабарда.
Europa Press агентлигининг аниқлик киритишича, учта ташкилот янги санкциялар остида қолади. Шунингдек, рўйхатда тўққиз киши бор. Улар орасида россиялик ҳарбийлар ҳам бор. Европа Иттифоқига кўра, улар Украинада аёлларга нисбатан жинсий зўравонликка алоқадор бўлган.
Шунингдек, Жанубий суданлик икки полициячи, Афғонистон ҳукумати вакили ва Мьянма Ички ишлар вазири ўринбосарига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилиши тасдиқланган.
LiveБарчаси