ЕИ Apple'га нисбатан текширув бошлади
Олам
−
24 Июнь
3295Европа Иттифоқи Американинг Apple компаниясига нисбатан иттифоқнинг йирик онлайн-платформалари учун янги қоидаларни бузиш эҳтимоли бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда ЕИ расмий баёнот берди.
Билдирилишича, текширувлар, асосан, Apple'нинг хусусий илова ичидаги харид тизимидан мажбурий фойдаланиши, iPhone ва iPad эгаларини иловалардан ташқари муқобил арзонроқ бўлган харид қилиш имкониятлари ҳақида хабардор қилиш қобилиятига қўлланилаётган чекловлар билан боғлиқ. Текширувлар Spotify ва электрон китоб ҳамда аудиокитоб тарқатувчиси томонидан App Store қоидаларининг рақобатга таъсири бўйича алоҳида шикоятлар юзасидан олиб борилмоқда.
“Ишлаб чиқувчилар ҳамжамияти ва истеъмолчилар App Store'нинг муқобил вариантларига катта қизиқиш билдирмоқда. Биз Apple бу ҳаракатларга путур етказмаслиги учун текширув ўтказамиз”, деди Европа Иттифоқининг рақобат сиёсати бўйича комиссари Маргрет Вестагер.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Apple томонидан 2024 йилнинг март ойида жорий қилинган ишлаб чиқувчилар учун асосий технология тўловининг (CTF) мутаносиблигига шубҳа билан қарамоқда. У йил давомида ҳар бир илованинг биринчи марта ўрнатилиши учун 50 евро сентини ташкил қилади ва 1 чегарадан ошиб кетганидан кейин ундирилади. Агар ишлаб чиқувчилар ўз иловаларини фақат Apр Store орқали тарқатишда давом этса, янги тўлов олинмайди.
Тергов бошланганига жавобан Apple Европа Иттифоқидаги қонунларни бузмаётганига ишончи комиллигини билдирди. Агар компания қонунга риоя қилмаганликда айбдор деб топилса, у глобал йиллик сотувлар ҳажмининг 10 фоизигача, такрорий қоидабузарликлар учун эса 20 фоизгача жаримага тортилиши мумкин.
Ўз навбатида, Apple Европа комиссиясининг шубҳаларини рад этди. Компания сўнгги ойларда Европанинг янги қоидаларига риоя қилиш учун бир қатор ўзгаришлар киритганини айтди.
“Амалга ошираётган режамиз ЕИ қонунларига мос келишига аминмиз”, деган компания расмийлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple iPhone экранига ўзгартириш киритмоқчилигини айтганди.
LiveБарчаси