ЕИ 40 та Россия танкерини “қора рўйхат”га киритди

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Россия нефтини ташиётгани айтилаётган 40 та танкерини “қора рўйхат”га киритди. Бу ҳақда бугун, 15 декабрь куни ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас ЕИ давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Вазирлар, шунингдек, “соя флоти”га мансуб 40 та танкерни қора рўйхатга киритиш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейди у.

Калласнинг айтишича, эндиликда ЕИ танкерларга нисбатан санкцияларни “иш тартибида”, яъни йирик санкциялар пакетлари қабул қилинишини кутмасдан жорий этишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 октябрь куни Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини жорий қилган эди. Бу чоралар илк бор Россиянинг газ секторига ҳам тааллуқли бўлди ва россиялик дипломатларнинг ҳаракатланишини чеклади. Европа компанияларига Россияда сайёҳлик турларини ташкил этиш тақиқланди, россияликларнинг криптовалюта билан боғлиқ операцияларини блоклашга қарор қилинди. Шунингдек, Россия нефтини ташиётган хорижий байроқ остидаги 117 та танкер ҳам чекловлар остига олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи танкер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг