Японияда “тобутда ётиш” хизмати трендга айланди

Бу қизиқ

image

Японияда ноодатий медитация усули оммалашмоқда. Унга кўра, одамлар дам олиш ва ҳаёти ҳақида чуқур ўйлаш учун тобут ичида ётади. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.

“Тобутда ётиш” деб аталган бу хизмат дастлаб Чиба префектурасидаги дафн маросими уйи томонидан таклиф этилган. Кейинчалик одамлар орасида кенг тарқала бошлаган.

Ушбу амалиётнинг мақсади инсон ўз ўлимини рамзий маънода “ҳис қилиб кўриши” ва ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашдан иборат. Иштирокчилар тахминан 30 дақиқа давомида тобут ичида ётиб, сукут сақлайди, дам олади ва ҳаётидаги муҳим масалалар ҳақида ўйлайди. 

Токиодаги айрим марказлар медитация учун махсус безатилган “ёқимли тобутлар”ни ҳам таклиф қилмоқда. Мижозлар тобут эшиги очиқ ёки ёпиқ ҳолда ётиши, сокин мусиқа тинглаши, шифтдаги видеони томоша қилиши ёки тўлиқ сукунатда қолиши мумкин.

Мутахассислар бу ғоя японларнинг “куё” анъанаси билан боғлиқлигини таъкидламоқда. Бу анъана ҳаётнинг ўткинчи эканини эслатишга қаратилган хотира маросимларини ўз ичига олади. Лойиҳа муаллифларига кўра, мақсад одамларни ўлим билан қўрқитиш эмас, балки ҳаётни янада чуқурроқ қадрлашга ундашдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ япониялик олимлар руҳий йўл-йўриқ кўрсатадиган робот-роҳибни ишлаб чиқаргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Токио Чиба медитация Тобут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made