Япония Ойда яшаш лойиҳасини ишга туширди

Олам

image

Япония университети ва Қурилиш компанияси сунъий тортишиш кучини яратишга қодир бўлган Ой “тураргоҳи“ лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда “Kyodo News” хабар берди. 

Қайд этилишича, бу одамларга Ойда Ердаги шароитларга яқин шароитда яшаш имконини беради.

Киото университети ва Kajima Corp қурилиш компанияси 2030 йилга бориб ер прототипи – Neo Lunar Glass деб номланган лойиҳа орқали тортишиш ҳосил қилувчи параболоид структурасини яратишни режалаштирмоқда. Ушбу технология микрогравитациянинг узоқ муддатли таъсирининг инсон танасига салбий таъсири, жумладан суяк ва мушакларнинг емирилиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиши кутилмоқда.

Lunar Glass диаметри тахминан 200 метр ва баландлиги 400 метр бўлиб, 10 минг кишини сиғдира олади. Жорий йилда бошланган лойиҳа биринчи навбатда моделлар ва компьютер симуляцияларидан фойдаланган ҳолда асосий муаммоларни аниқлайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония Ойдан фойдали элементлар қазиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Япониянинг Ойни ўрганиш бўйича ispace компанияси ва Magna Petra геология-қидирув фирмаси Ер йўлдошидаги ресурсларни қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония Ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг