Япония Ойдан фойдали элементлар қазиб олмоқчи

Бу қизиқ

image

Япониянинг Ойни ўрганиш бўйича ispace компанияси ва Magna Petra геология-қидирув фирмаси Ер йўлдошидаги ресурсларни қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда “ispace” хабар берди.

Magna Petra билан қўшма баёнотда айтилишича, Ой реголитидан гелий-3 (He-3) изотопи гелийнинг “тижорий миқдорларини” ажратиб олиш ва уни Ерга қайтариш режалаштирилмоқда. У элементар заррачаларни, материянинг физик хоссаларини ва фазодаги жараёнларни ўрганиш учун заррачалар детекторлари ва ядро реакцияларида ишчи газ сифатида ишлатилиши мумкин.

Агар ҳаммаси режа бўйича бўлса, ispace’нинг Resilience модули Tenacious микророверини Ой юзасига олиб чиқиб, ой ландшафтини бурғилаш ва реголит намуналарини йиғиш ишларини олиб боради. Ушбу ишлар 2025 йилга режалаштирилган.

Magna Petra’нинг таъкидлашича, бундай технология компанияга тезда катта ҳажмдаги гелий-3 ни олиш ва Ерга етказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг AstroForge стартапи томонидан молиялаштирилган тадқиқотда астероидлардан қандай металларни қазиб олиш мумкинлиги ва уларнинг ҳақиқий қиймати аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг