Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирини Ўзбекистонга таклиф қилди
Жамият
−
12 Май 2021
2943Аввал хабар берганимиздек, бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёшихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Токио шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини тилади ҳамда Бош вазир Ёшихидэ Сугани мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф қилди.
"Япония Бош вазири жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро конференцияни қўллаб-қувватлашини ва унинг ишида иштирок этишини таъкидлади", дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Суҳбат сўнгида давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этди.