Январь ойида Мбаппе ҳақида янгилик бўлади – Перес
Спорт
−
05 Октябрь 2021
3735“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес қишки трансферлар вақтида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишга уринишини маълум қилди.
“Январь ойида Мбаппе ҳақида янгилик бўлади. Умид қиламизки, 1 январгача Мбаппе билан боғлиқ вазият ҳал бўлади”, дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Килиан 2017 йилдан бери жамоа сафида ўйнайди. У “Монако”дан 180 миллион евро евазига сотиб олинган. Жорий йилнинг август ойида Мбаппе “Реал”га ўтиши мумкин эди, аммо парижликлар Мадрид клубининг таклифини қабул қилмади.
Бундан ташқари, Мбаппе Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Монпелье”га қарши баҳсда Неймарнинг ҳаракатларидан норози бўлган. Франциялик форвард 88-дақиқада алмаштирилган ва захира ўриндиғида ярим ҳимоячи Идриссе Гуйега бразилиялик футболчининг ўйинидан норози эканини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь