Мбаппе ПСЖни тарк этадими? Футболчининг ўзи жавоб берди

Спорт 3977
image

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клуби раҳбариятидан уни бошқа жамоага қўйиб юборишни сўраганини тан олди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

“Мен ёзда клуб раҳбариятидан бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўрадим ва шартномани узайтирмоқчи эмас эдим. Чунки трансферим учун жамоам пул ишлаб олишини ва ўрнимга сифатли ўйинчи сотиб олишини хоҳлардим. Барчаси ҳурмат доирасида бўлишини истагандим, шунинг учун агар клуб кетишимни истамаса, қолишга тайёрман”, дейди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Килиан 2017 йилдан бери жамоа сафида ўйнайди. У “Монако”дан 180 миллион евро евазига сотиб олинган. Жорий йилнинг август ойида Мбаппе “Реал”га ўтиши мумкин эди, аммо парижликлар Мадрид клубининг таклифини қабул қилмади.

Маълумот учун, жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида 9 та ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 4 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
t
×