Месси келгач Мбаппе ва Неймарнинг муносабати ёмонлашди

Спорт 8715
image

ПСЖ футболчилари: Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасидаги муносабатлар Лионель Месси жамоага келгач, кескин ёмонлашди. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.

Унга кўра, Мбаппе Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Монпелье”га қарши баҳсда Неймарнинг ҳаракатларидан норози бўлган. Франциялик форвард 88-дақиқада алмаштирилган ва захира ўриндиғида ярим ҳимоячи Идриссе Гуйега бразилиялик футболчи ҳақида шикоят қилган.

Неймар Юлиан Дракслернинг голига ассистентлик қилганидан сўнг: “у тўпни менга оширмаяпти”, дея шикоят қилган Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси якунига етади. Ҳужумчи шартномани узайтирмоқчи эмас ва катта эҳтимол билан эркин агент сифатида “Реал”га ўтади. Бироқ “Манчестер Сити” ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчини сотиб олишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, кеча, 25 сентябрь куни ПСЖ Идриссе Гуйе ва Юлиан Дракслернинг голлари эвазига “Монпелье” устидан ғалаба қозонди

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 534
Рейтинг: 2.9
t
×