Янгийўлдаги сифатсиз қурилаётган “дом”да иш тўхтатилди (видео)
Жамият
−
05 Ноябрь
6583Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги кўп қаватли тураржой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди ва унда олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги 8 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг қурилиш-монтаж ишлари қурилиш талабларига зид равишда амалга оширилган. Хусусан, ажратма деворларда ғишт теришда белгиланган меъёрларга амал қилинмаган. Бундан ташқари, ғишт териш мобайнида қурилиш сеткалари ишлатилмаган. Бу эса объектда техник ва ички назорат ишламаганини кўрсатади.
Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилган ва улар маъмурий жаримага тортилиши белгиланган. Бино техник текширувдан ўтказилгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 400 ўринга мўлжалланган Тошкент давлат аграр университетининг талабалар тураржойи биносида қурилиш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани сабаб ишлар тўхтатилган эди.
LiveБарчаси