Янгийўлдаги газ "заправка”да ёнғин чиқди
Жамият
−
13 Январь
6974Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги газ "заправка”да “Камаз” русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 январь куни соат 22:13 да Янгийўл тумани “Қўшёғоч” МФЙда жойлашган Delta Compressor МЧЖ га қарашли АГТКШ бостирмасининг 10 квадрат метр майдонда шифти ва тагида турган “КамАЗ-53212” русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Воқеа жойига қутқарув экипажлари соат 22:17 да етиб бориб, ёнғинни 22:38 да ўчиришга муваффақ бўлган.
"Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz русумли автомобиль бутунлай ёниб кетганди.
LiveБарчаси