Янгийўлда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
Жамият
−
09 Март 6515 1 дақиқа
Кеча, 8 март куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган Д022 “Нурафшон-Оққўрғон-Янгийўл” автомобиль йўлининг 58-километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушган.
“Ушбу шикастланиш вақтида кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудидаги кўприк қулаб тушгани хабар қилинганди. Ушбу кўприкнинг қулашига юк машинасининг белгиланган 8 тоннадан оғир юк билан ҳаракатлангани сабаб бўлганди.